Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Куръерлик жўнатмаларидаги сифати кафолатланмаган дори воситалари тўхтатиб қолинди
1361
Республикамизга сифатсиз дори воситаларини олиб кирилишига чек қўйиш мақсадида божхона органлари томонидан тизимли равишда ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Куръерлик жўнатмаларидаги сифати кафолатланмаган дори воситалари тўхтатиб қолинди

Хусусан, “Навоий” халқаро аэропортига “Истамбул-Навоий” йўналишидаги авиарейсда келтирилган курьерлик жўнатмалари божхона кўригидан ўтказилганда, хужжатларда кўрсатилмаган ва божхона назоратидан яширилган, сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Умумий қиймати қарийб 22 миллион сўмлик оғирлиги 580 килограммни ташкил этувчи ушбу дори дармонлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари давом эттирилмоқда.

26.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг