Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – ҳалокатга йўл!
1701
Ҳар биримиз ҳаётимизда коррупция тушунчаси ҳақида кўп бора эшитганмиз. Илмий нуқтаи назардан коррупция- шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир. Коррупцияни халқ тилида оддийгина порахўрлик деб ҳам аташ мумкин.
Коррупция – ҳалокатга йўл!

Бугунги кунга келиб коррупция қарши кураш дунё миқёсидаги долзарб масалага айланганлиги ҳеч кимга сир эмас. Чунки жаҳондаги ҳеч бир давлат, ҳатто ривожланган, юксак иқтисодий салоҳиятга эга мамлакатлар ҳам коррупциядан буткул ҳоли эмас. Демак, коррупцияга қарши курашда фақат молиявий ресурслар самара бермайди. Аксинча, бу борада тизимли ёндашув, узоқ муддатга мўлжалланган стратегия зарур бўлади.

Ҳозирда мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби коррупцияга қарши кураш йўналишида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.

 Ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тўлиқ англаб етган ҳолда, коррупцияга қарши курашда ҳар бир божхона ходимида муросасиз кайфиятни шакллантириш мақсадида Навоий вилояти божхона бошқармасида давра суҳбати ташкил этилди. “Божхонани коррупциясиз соҳага айлантирайлик” мавзусида ўтказилган ушбу тадбирда вилоят прокуратураси ва иқтисой суди, адлия бошқармаси вакиллари ҳамда божхона ходимлари иштирок этдилар.

 Давра суҳбати давомида сўзга чиққанлар фикрига кўра коррупцияга қарши курашнинг энг самарали усули бу - ҳар бир фуқарода ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш шунингдек, ижтимоий ҳаётда бўлаётган воқеа-ҳодисалар устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришдир. Шу билан биргаликда, ҳар бир инсон ўзида коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириши лозимлиги қайд этилиб, унинг аянчли оқибатлари бир қатор ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунтириб берилди.

  Учрашув якунида коррупция мавзусига оид тайёрланган буклет, флаер, тақдимот ва инфографикалар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

25.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг