Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода коррупцияга қарши кураш мавзусида семинар ўтказилди
1367
Бугунги жамият ҳаётимизнинг тараққиётини кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб мазмунида албатта батамом коррупциядан холи бўлган жамиятда яшаш мақсади туради. Зероки, айнан коррупция аралашган ҳар бир ишда инсон ҳуқуқларининг топталиши, холислик ва ўзаро тенглик ҳуқуқларининг бузилишига гувоҳ бўламиз.
Бухорода коррупцияга қарши кураш мавзусида семинар  ўтказилди

Шунинг учун ҳам айнан ҳар бир корхона ва ташкилотларда хизмат қилиб келаётган ҳамюртларимиз онгида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган профилактик тадбирларни ташкиллаштириш узвий йўлга қўйилган. 

Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармаси ва вилоят Адлия бошқармаларининг ўзаро ҳамкорлигида божхона ходимларининг “Коррупцияга қарши  курашиш механизми ва тизими ҳақида ҳуқуқий билим ва хабардорлигини ошириш, коррупция омилларини аниқлаш, коррупция хавф-хатарини бошқариш ва минималлаштириш”  мавзусида семинар ташкиллаштирилди.

Айтиш жоизки, бу каби учрашувлар икки давлат муассасалари ўртасида доимий равишда ташкиллаштирилиб, ҳар галги тадбирларда ходимлар коррупцияга қарши курашда ўз олдиларига қўйилган масъулиятли талабларни яна бир карра эслашади.

Шу куни бўлиб ўтган семинарда сўзга чиққан вилоят Адлия бошқармаси мутахассиси, коррупция омилларини аниқлаш борасида жаҳон тажрибасида синалган усуллар ва коррупция келтириб чиқарадиган зарар борасида маълумотлар тақдим этди.

Тадбир давомида, божхона ходими Ж.Исмоилов томонидан “Коррупциянинг илдизларини бутунлай йўқотишда дунёнинг қайси давлати тажрибаларини бизнинг мамлакатимизда кенг қўллаш мумкин?” дея берилган саволга вилоят Адлия бошқармаси мутахассиси томонидан Сингапур давлати тажрибаси асос қилиб келтириб ўтилди.

Зероки, чиндан ҳам Сингапур тажрибасида синалганидек, бизнинг давлатимизда ҳам коррупциянинг олдини олиш мақсадида, суд тизимининг мустақиллиги оширилди, судьяларнинг маошлари кескин кўтарилиб, порахўрлик жиноятига қўл урган қоидабузарлар учун кескин жазо чоралари қўлланилиши жорий этилди. Бу амалиётларнинг барчаси албатта, малакали кадрлар тайёрлаш йўли билан амалга оширилишини инобатга олиб, таълим тизими ҳам тубдан ислоҳ қилиб келинмоқда.

Шу куни бўлиб ўтган семинар мавзуси доирасида ўзаро эркин фикр алмашиниш майдонига айланганлиги билан  олдингиларидан тубдан фарқ қилди ва унда иштирок этган ҳар бир ходим ўзининг коррупцияга қарши кураш борасидаги фикрларини янада мустаҳкамлади.

24.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг