Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
«Темур тузуклари билимдони» танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди
1301
Соҳибқирон Амир Темурнинг “Темур тузуклари” асарини ҳар бир инсон ўқиши лозим бўлган китоблар сафига қўшиш мумкин. Чунки унда миллий урф-одатлар, ҳар бир йигит учун керак бўладиган тартиб-таомиллар содда ва тушунарли тилда баён этилган. Ҳаттоки, мазкур китоб Темур салтанатида конституция вазифасини ҳам бажарган.
«Темур тузуклари билимдони» танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

«Темур тузуклари» асарида давлат тузилишининг асосий бўғинлари, уларнинг вазифалари, турли хил ижтимоий гуруҳлар, табақаларга муносабат, қўшин тузилиши, молия ва солиқ сиёсати, мулкий муносабатлар ҳамда шу сингари долзарб масалалар, уларни ҳал этиш йуллари аниқ равшан ифодаланган. 2018 йил 28 ноябрь куни Қуролли Кучлар академиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик руҳини шакллантириш масаласига алоҳида эътибор қаратган эди. Айтишимиз мумкинки, бу борада “Темур тузуклари” ёш ҳарбий ҳизматчилар учун дастуруламал вазифасини ўташи шубҳасиз.

Шу боисдан ҳам асарнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаш, унда баён этилган маъно ҳикматларни барча ҳарбий хизматчилар орасида тарғиб қилиш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудларида Ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгашлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда “Темур тузуклари билимдони” танлови ўтказилиб келинмоқда.

Шу боис “Темур тузуклари билимдони” танловининг навбатдаги вилоят босқичи Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида бўлиб ўтди. Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Давлат божхона  қўмитасининг  Ёшлар иттифоқи кенгаши ва Гулистон давлат университети ҳамкорлигида  ўтказилган вилоят босқичида божхона ходими Низомов Хуррамбек энг юқори баллни тўплаган ҳолда республика босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Бу каби ўтказиб келинаётган танловлар ва мусобақалар ёш ҳарбий химатчиларни янада етук кадрлар бўлиб етишишига хизмат қилади, десак муболаға бўлмайди.

 

 

24.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг