Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ласетти”га устамонлик билан яширилган 60 миллион сўмлик уяли телефонлар фош этилди
1445
Сифати кафолатланмаган маиший техника буюмларини мамлакатимиз чегараларидан ноқонуний тарзда олиб ўтишга уринаётган кимсаларга қарши божхоначилар томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
“Ласетти”га устамонлик билан яширилган 60 миллион сўмлик уяли телефонлар фош этилди

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Бекобод” божхона постидаги навбатдаги устамонлик божхоначилар томонидан ўз вақтида фош қилинди.

Яъни фуқаро А.Ш. бошқарувидаги “Ласетти” автомашинаси белгиланган тартибда холислар иштирокида эндоскоп назоратидан ўтказилди.

Натижада, автомашинанинг жиҳозлари орасига устамонлик билан яширилган умумий суммаси салкам 60 миллион сўмлик 49 дона уяли телефон аппаратлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

24.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг