Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мустақиллик байрами муносабати билан божхоначилар ўртасида мини-футбол мусобақалари ўтказилди
1626
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона органлари ходимлари ўртасида мини-футбол мусобақалари ташкил этилди.
Мустақиллик байрами муносабати билан божхоначилар ўртасида мини-футбол мусобақалари ўтказилди

Барча ҳудудий божхона бошқармалари жамоалари ўртасида бўлиб ўтган шиддатли футбол мусобақаларида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси жамоаси 3 ўринни қўлга киритган бўлса, финал мусобақасида куч синашиш Навоий ва Тошкент шаҳар божхона бошқармалари жамоаларига насиб этди.

Финалда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси жамоаси 2-1 ҳисобида мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.

Ғолибларни тақдирлаш тадбирида иштирок этган Давлат божхона қўмитаси Раиси М.Азимов, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда спортни янада ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини, божхона ходимларининг спортга бўлган иштиёқини янада ошириш мақсадида тизимда барча шарт-шароитлар яратилаёганлигини ва улар бу имкониятлардан унумли фойдаланишлари лозимлигини таъкидлади.

Шундан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Пахтакор спорт клуби ўйинчиси Одилбек Ҳамробеков ҳам сўзга чиқиб, божхоначиларни келаётган қутлуғ байрам – давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги билан табриклаб, бу турнирларни тез тез ўтказиб турилиши спортни янада оммалаштиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини айтиб ўтди.

Ғолибларга кубок, диплом ва медаллар тантанали равишда топширилди.

Дарҳақиқат, спорт бу соғлом ҳаёт тарзи таянчи демакдир. Спорт билан мунтазам шуғулланиб келган инсонда ирода ва матонат, сабр ҳамда қаноат кучли бўлади. Бу каби спорт мусобақаларининг ўтказилиши келажакда ўз натижасини беришига ишонамиз.

23.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг