Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси “Косонсой” чегара божхона пости ходимлари томонидан фуқаро Б.Р.нинг найрангини фош этишди.
Ушбу шахс умумий қиймати 20,8 миллион сўмлик 197 дона кийим-кечаклар ва оёқ кийимларни мазкур пост орқали ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлганида тўхтатиб қолинди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда мазкур пост ходимлари томонидан фуқаро Э.А. умумий қиймати 7 миллион сўмлик совутгичларни божхона тўловларидан қочиш мақсадида ноқонуний олиб ўтишга уринганлигини ўз вақтида аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
22.08.2019