Махсус божхона пломбаларини қўйиш қоидалари эса Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 18 июлдаги Қарори билан тасдиқланган (Адлия вазирлигида 2017 йил
27 июлда давлат рўйхатидан ўтказилган) “Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида автомобиль ва темир йўл транспорт воситаларида божхона назорати остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш қоидалари”га мувофиқ амалга оширилиб келинар эди.
Эндиликда, ушбу қоидаларга Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 15 июлдаги Қарорига мувофиқ (Адлия вазирлигида 2019 йил 16 августда давлат рўйхатидан ўтказилган) тегишли қўшимчалар киритилди.
Қабул қилинган ҳужжат билан божхона пломбалари қўйилмайдиган истисно ҳолатлар янада кенгайтирилди.
Жумладан, мавжуд бўлган истисно ҳолатларга қуйидагилар қўшилди:
Бундан ташқари, махсус божхона пломбаси тушунчасига ҳам тузатиш киритилди. Киритилган қўшимчага биноан, махсус божхона пломбаси деганда бундан буён Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти томонидан тасдиқланган шакл, ўлчам ва кўринишдаги, белгиланган серия ва тартиб рақамли, товар ва транспорт воситаларини идентификациялашда бир марта фойдаланиладиган, шунингдек, транспорт воситаларини бошқариш ва назорат қилишнинг онлайн механизмини назарда тутадиган навигацион божхона идентификациялаш воситалари тушунилади.
21.08.2019