Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
216 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори-дармонлар тўхтатиб қолинди
1854
Республикамизга сифати кафолатланмаган дори-дармон воситаларини ноқонуний олиб кириш ҳолатларига қарши божхона ходимлари самарали кураш олиб боришмоқда.
216 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори-дармонлар тўхтатиб қолинди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати Наманган вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро Х.С. бошқарувидаги “ГАЗ-2834” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда Наманган шаҳри И.Каримов кўчасида тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу юк машинасида хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 216 миллион сўмлик 5434 та қадоқдаги дори-дармон воситалари  борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

19.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг