Мазкур ислоҳотлар самарасини Сурхондарё вилояти мисолида оладиган бўлсак ижобий ўзгаришларни кўришимиз мумкин. 2019 йил 7 ойи мобайнида вилоят божхона бошқармасининг ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали 7041 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилган бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 594 тага ёки 9,2 фоизга ортган. Шунингдек, вилоят миқёсида экспорт қилинган товарлар улуши 185,3 миллион АҚШ долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,5 миллион АҚШ доллари ёки 129,3 фоизга кўпайган.
Таҳлил қиладиган бўлсак , Экспортга расмийлаштирилган товарларнинг ўсиши асосан қуйидаги товарлар экспортининг кўпайиши ҳисобига тўғри келади:
дуккакли экинлар – қиймати 41,5 миллион АҚШ доллари;
ип-калава - қиймати 30,9 миллион АҚШ доллари;
мис концентрати - қиймати 19,7 миллион АҚШ доллари;
ун – қиймати 4,8 миллион АҚШ доллари;
карам – қиймати 4,3 миллион АҚШ доллари;
ипак ва мато – қиймати 2,7 миллион АҚШ доллари;
цемент - қиймати 2,2 миллион АҚШ доллари;
гилос - қиймати 2,1 миллион АҚШ доллари;
пиёз – қиймати 1,7 миллион АҚШ доллари.
Шунингдек, вилоятда жорий йилнинг 7 ойи мобайнида импорт қилинган товарлар улуши 120,5 миллион АҚШ долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 143,6 миллион АҚШ доллари ёки 54,3 фоизга камайган.
Албатта, эришилаётган ушбу ютуқлар давлатимиз томонидан тадбиркорлик субъектларига қаратилаётган эътибор ва яратилаётган шароитлар самарасидир. Бу каби ислоҳотларни амалга оширишда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам “божхоначи – тадбиркор таянчи” шиори остида ўз хиссаларини қўшишмоқда.
18.08.2019