Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонунбузар қарийб 19 миллион сўмлик рангли металлни ноқонуний олиб кетаётган экан
1153
Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда қора ва рангли металлар чиқиндиларининг республикамиз ҳудудидан ноқонуний олиб ўтилиши ва айланмасининг олдини олиш, қимматли хомашё ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Қонунбузар қарийб 19 миллион сўмлик рангли металлни ноқонуний олиб кетаётган экан

Жумладан, куни кеча Чироқчи туманида олиб борилган тезкор тадбир давомида фуқаро А. А. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автотранспорт воситаси шубҳа остига олиниб белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

 Натижада, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган 5010 килограмм оғирликдаги, қиймати 18 миллион 819 минг сўмлик рангли металлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

15.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг