Унда мазкур пости смена бошлиғи Ф.Буронов бошчилигида пост ходимлари ва мактаб директори М.Тоштемиров ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Тадбирда таъкидланганидек, аҳоли ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари олдини олиш, чегараларимиз орқали тақиқланган товарларни кириб келишига тўсқинлик қилиш, жамиятимизда “Одам савдосига қарши курашиш” борасида биргаликда ҳаракат қилишимиз даркор.
Аҳоли ўртасида жойлар тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга қарамасдан афсуски баъзи бир фуқароларимиз Самарқанд халқаро аэропорти орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келишда божхона ҳуқуқбузарлик ҳолатларини содир этиб келишмоқда. Айрим фуқаролар эса “қонунчиликдан хабарим йўқ”, “билмас эдим” каби сўзларни айтишдан нарига ўтишмайди.
Шунинг учун тадбир иштирокчиларига яна бир бор божхона чегараси орқали ҳаракатланганда амалдаги божхона тартиб-қоидалари эслатиб ўтилди.
Шундан сўнг тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, унда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлари билан божхоначиларга мурожаат этишди.
Тадбирда йиғилганларга тадбиркорлар ва жисмоний шахслар иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ва вилоят божхона бошқармасининг (066)-233-63-00 рақамли “Ишонч телефони” фаолият олиб бораётганлиги эслатиб ўтилди.
18.08.2019