Шу боис ушбу иллатга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бугуннинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан коррупциянинг олдини олиш, унга қарши кескин курашиш, бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари туғрисида”ги ПФ-5927-сон Фармони талаблари асосида ҳам муайян ишлар йўлга қўйилган. Хусусан, жамиятда мазкур салбий иллатнинг олдини олиш, унга қарши муросасиз курашиш борасида тадбиркорлар, аҳоли, кенг жамоатчилик вакиллари ва шахсий таркиб билан турли учрашувлар, давра суҳбатлари мунтазам ташкил этиб борилмоқда.
Жорий йилнинг шу даврига қадар Жиззах вилояти божхона бошқармасига мурожаат қилиб келган тадбиркорлар, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган фуқаролар ўртасида божхона ходимларининг иш фаолияти юзасидан 3 маротаба аноним сўровномалар ўтказилди. Ўтказилган сўровномаларда ташқи иқтисодий фаолият соҳаси билан боғлиқ йўналишда 46 нафар ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, чегара божхона постлари фаолияти билан боғлиқ йўналишида эса 45 нафар йўловчилар иштирок этди. Қолаверса, Ўз хавфсизлик гуруҳи томонидан 2019 йил январь-июль ойи давомида жами 11 маротаба умумий профилактик йиғилишлар ташкил этилиб, 21 нафар ходимлар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.
Шунингдек, бошқарма томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган бўлиб, мавзуга оид видеолавҳалар ва материаллар мунтазам ёритиб борилмоқда. 2019 йилнинг январь-июль ойларида Коррупцияга қарши курашиш йўналишида ОАВда жами 116 маротаба чиқишлар қилинган бўлиб, шундан телевидениеда 25 та, газетада 14 та, радиода 38 та, интернет сайтларида 39 тани ташкил этади.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, Жиззах вилояти божхона бошқармасида (0372) 223-28-39 рақамли “Ишонч телефони”нинг мунтазам йўлга қўйилганлиги ушбу салбий иллатнинг олдини олиш ва унга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга. Негаки, соҳага оид бирор бир таклиф ва мулоҳазалар юзага келганда фуқаролар бемалол мазкур рақамларга боғланишлари мумкин.
Олиб борилган бу каби профилактик тадбирлар натижаси ўлароқ, жорий йилнинг шу даврига қадар Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан умуман коррупцион ҳолатлар содир этилмади. Буни фуқаролар томонидан салбий ҳолатлар акс эттирилган ариза ва шикоятлар келиб тушмаганлигидан ҳам билиш мумкин.
Қисқача айтганда, адолат қарор топган жамиятда яшаган халқнинг давлат органларига нисбатан ишончи ортади, қолаверса, мамлакатимизнинг иқтисодий ривожи юксалаверади. Бу йўлда эса нафақат тегишли давлат органлари, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур.
18.08.2019