Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бош қомусимизнинг яратилиш тарихи
1346
Конституция – ҳуқуқий-демократик давлатнинг асосий белгиларидан бири ҳисобланади. Унда жамиятнинг ижтимоий-сиёсий хусусиятлари, тараққиётининг бош мезонлари, мамлакат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари ўз ифодасини топган бўлади.
Бош қомусимизнинг яратилиш тарихи

Навоий вилояти божхона бошқармасида ўтказилган навбатдаги хизмат йиғилишида ҳам бош қомусимиз, унинг яратилиш тарихи ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида фикр юритилди.

Кўп ҳолларда Конституция нуфузли экспертлар, депутатлар томонидан ишлаб чиқилиб, сўнгра парламентда қабул қилинади. Бундай ҳужжатлар мутахассис нуқтаи назаридан юқори баҳоларга сазовор бўлса-да, унда халқ руҳияти етишмайди. Айрим давлатлар ҳатто ўз асосий қонунларини референдумда, халқ иштирокида қабул қилингани билан фахрланишади. Албатта, бу энг олий даражадаги қарор ҳисобланади. Бироқ, бундай жараёнда халқ олдида фақат икки саволдан бирига жавоб бериш имконигина бўлади:

– Конституция матнини ё тасдиқлаш ёки рад этиш.

Ўзбекистон Конституциясини ўзига хослиги шундаки, у 2 маротаба халқ муҳокамасида халқимиз хоҳиш-иродаси билан бойитилди. Умумхалқ муҳокамаси давомида Конституция лойиҳаси юзасидан жами 6 мингдан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар билдирилган. Балки шунинг учундир, ватанимизнинг бош қомусида ҳам бошқа давлатлар конституцияларида учрамайдиган бир-қатор ўзига хос жиҳатлар мавжуд. 

Масалан, конституциямизда инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш мақсад қилингани, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари энг олий қадрият дея эътироф этилганлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Шу билан биргаликда конституциямизнинг яна бир бир хусусияти унинг равон, содда тилда, ихчам тарзда баён этилганлигидир. Агар дунё конституцияларида ишлатилган сўзлар миқдори бўйича таҳлилларга мурожаат қиладиган бўлсак, мамлакатимиз конституцияси 190 та давлат ичида 29  ўринни эгаллайди.

Тадбир давомида Конституциямизга оид бир қатор қизиқарли маълумотлар, статистик кўрсаткичлар таништирилиб, ходимлар томонидан берилган саволларга тушунтиришлар берилди.

18.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг