Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Спорт - соғлик гарови
1763
Божхона органларида хизмат вазифасини бажариб келаётган ходимларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиш ва уларнинг жисмоний тайёргарликларини ошириш мақсадида бир қатор спорт мусобақалари мунтазамравишда ўтказилиб келинмоқда.

Яқинда Бухоро ва Хоразм вилояти божхона бошқармалари терма жамоалари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Икки жамоа вакиллари Бухоро шаҳридаги “Бухоро” спорт мажмуасида ўзаро куч синашишди ва ўйин 4-1 ҳисобда Бухоро вилояти божхона бошқармаси жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, бу каби саралаш ўйинлари республикамиз божхона бошқармалари ўртасида ташкил этилаётган бўлиб, мусобақаларнинг иккинчи босқичи пойтахтимиз Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

17.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг