Давлат божхона қўмитасида ўтказилган ҳашарда шахсий таркиб ва эркин ёлланган ходимлар ўзларига бириктирилган ҳудудларда ободонлаштириш ишларини амалга оширишди. Ҳудудлар супурилди, чиқиндилардан тозаланди, дарахтлар оқланди.

Ҳашарда иштирок этаётган ходимларни кузатар эканмиз, уларнинг чеҳраларида мамнунлик қиёфасини кўрдик. Бу ҳам бўлса, шу юрт ободлиги учун оз бўлса-да ўз ҳиссасини қўша олиш бахтидан далолатдир.

Бир сўз билан айтганда бугунги ҳашарда ҳам азалдан халқимизга хос орасталик ва озодалик яна бир карра намоён бўлди. Бу тадбир божхоначилар орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват кўрсатиш каби эзгу фазилатларни юксалтиришга хизмат қилди дейиш мумкин.

Мухтасар айтганда, ҳашар республикамиз божхоначиларининг Ватан равнақи учун фидойи бўлиш, уни янада обод этиш иштиёқида яшаш, шу билан бирга, халқимиз руҳиятини кўтариш, миллий қадриятларимизни улуғлаш ва энг улуғ, энг азиз байрамимизни муносиб кутиб олишга хизмат қилади.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
***

***

17.08.2019