Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кумушларни яширинча олиб ўтишга уриниш наф бермади
1194
Юртимизга кумушдан ясалган заргарлик бумларининг яширинча олиб кирилишига қарши божхоначилар самарали кураш олиб бормоқдалар.
Кумушларни яширинча олиб ўтишга уриниш наф бермади

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Малик” чегара пункти ходимлари томонидан заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уринган шахс ўз вақтида тўхтатиб қолинди.

Хорижий давлат фуқароси М.Р. қўшни мамлакатдан кириб келар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда ва холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида декларациясида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган умумий қиймати 43,2 миллион сўмлик оғирлиги 1440,7 граммни ташкил қилувчи кумушдан ясалган заргарлик буюмлари мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

16.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг