Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар «яшил» йўлак орқали 12 млн. сўмлик кумуш тақинчоқларнинг ноқонуний олиб кирилишини фош қилишди
1508
Заргарлик буюмларининг божхона чегараларидан ноқонуний тарзда олиб ўтилишига қарши божхоначилар томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар «яшил» йўлак орқали 12 млн. сўмлик кумуш тақинчоқларнинг ноқонуний олиб кирилишини фош қилишди

Жумладан, Тошкент халқаро аэропортига «Бодрум-Тошкент» йўналиши бўйлаб хориждан учиб келган ва божхонадан “яшил” йўлак орқали ўтаётган фуқаро Ф.Г.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.

Шундан сўнг, ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Текширув натижасида, ушбу шахснинг ёнидан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган умумий қиймати 12 миллион сўмлик 668 грамм кумушдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

15.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг