Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар салкам 106 млн. сўмлик шамчалар яширинча сақланаётган хонадонни фош этишди
1386
Божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида товар моддий бойликларини ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга божхоначилар ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Божхоначилар салкам 106 млн. сўмлик шамчалар яширинча сақланаётган хонадонни фош этишди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари  томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказди.

Янгиқўрғон туманида тезкор кузатувга олинган фуқаро Х.С.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 105 миллион 800 минг сўмлик 21 минг 480 дона байрам ва тадбирлар учун мўлжалланган шамчалар сақланаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

15.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг