Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар наркотик моддаларни яширинча олиб ўтишнинг навбатдаги “усул”ини фош этишди
1828
Республикамиз божхоначилан томонидан наркотик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар наркотик моддаларни яширинча олиб ўтишнинг навбатдаги “усул”ини фош этишди

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Н.А. белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахснинг ёнидан гугурт қутиларига яширилган 18,7 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ушбу вилоятдаги “Айритом” чегара божхона постида эса республикамизга кириб келган хорижий фуқаро бошқарувидаги автомашина белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Қарангки, бу гал қонунбузарлар наркотик моддани яширинча олиб киришнинг янги усулига қўл уришибди. Яъни, автомобиль олд ўриндиғи ғилофининг пастки, кўз илғамас қисмига “гашиш” гиёҳвандлик воситасини ёпиштириб қўйишади. Сиртдан қаралганда эса бу шунчаки ғилофдаги доғдек таассурот қолдиради.

Мазкур постда аниқланган яна бир ҳолатда эса қўшни давлат фуқароси ўзининг ҳамёнида гашиш гиёҳвандлик воситасини бамайлихотир олиб ўтишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилан тезкор тадбирда, Тошкент туманида истиқомат қилувчи  фуқаро Н.З.нинг хонадони белгиланган тартибда  ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу хонадон ётоқхонасида 7 дона гугурт қутиси ва 1 дона сигарет қутисига жойланган 28,7 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси ҳамда 1 дона ов қуроли патрони борлиги ноқонуний равишда сақланаётганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

12.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг