Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ургутлик тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди
1451
Бугун тадбиркорлик суъбектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш давлат идоралари олдида турган муҳим вазифалардан бир саналади.
Ургутлик тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди

Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 26 июль куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида мутасаддиларга, шунингдек секторлар раҳбарларига бу борада аниқ вазифа ва топшириқлар берган эди. Шундан келиб чиқиб, вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида  тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.

Ургут туманида тадбиркорлик ва кичик бизнес азалдан ривож топган. Туманнинг қайси ҳудудига борманг, ҳунармандчилик, тадбиркорлик билан шуғулланаётган юртдошларимизни учратасиз. Қолаверса, туманда айни шу соҳани янада тараққий этиши учун қулай муҳит, инфратузилма, тажриба ва имконият етарли. Фақатгина ўша имкониятларни тўла ишга солиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга зарурий шарт-шароитлар яратиш билан бирга амалий ёрдам бериш лозим.

Туманнинг Кенагас маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган учрашувда ушбу фикрлар яна бир бора таъкидлаб ўтилди. Вилоят ва туман ҳокимлиги масъул ходимлари, сектор ва тармоқ раҳбарлари, божхона, солиқ, банк идоралари, тадбиркорлар ва ёшлар иштирок этган сайёр учрашувда асосий эътибор тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқароларнинг муаммоларига қаратилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилди. Очиқ мулоқот давомида уларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

500 нафардан зиёд тадбиркорлар иштирок этган тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими, 1-сектор раҳбари бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар, уларга кредит, ер ажратиш ва бошқа соҳаларда шароитларнинг яратилишида маҳаллий ҳокимликлар ва секторлар зиммасидаги вазифалар  хусусида  тўхталиб ўтди. Соҳа мутасаддилари ва сектор раҳбарларига йил якунига қадар тадбиркорлик субъектлари сонини 9 мингдан ошириш, турли сабаблар билан фаолияти тўхтаб қолган тадбиркорлик субъектлари ва якка тадбиркорларнинг муаммолари сабабини ўрганган ҳолда уларнинг фаолиятини қайта тиклаш бўйича амалий ёрдам кўрсатилишига зарурий кўрсатмалар берди.

Шу билан бир қаторда 5 минг гектар ғалладан бўшаган ер майдонларида мева-сабзавотчилик, боғ ва токзорлар ҳамда уларнинг негизида агрокластерлар ташкил этиш, 7,6 гектар бўш ер участкаларини тадбиркорликни амалга оширувчиларга электрон аукцион савдо орқали берилиши ҳамда бугунги кунда 287 та бўш турган объектларга инвестиция лойиҳаларини бериш юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Учрашувда тадбиркорлар томонидан йўлланган 50 дан зиёд мурожаат атрофлича ўрганилиб, кўтарилган масала мутасаддилар иштирокида ҳал этиш чоралари кўрилди. Ҳудуднинг ривожланишига тўсиқ бўлаётган, тадбиркорларни қийнаётган айрим масалаларга шу жойнинг ўзида ечим топилди, қолган муаммоларни ҳал этиш учун 10 кунлик муҳлат ичида зарурий чоралар кўрилиши белгиланди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

9.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг