Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Спорт – соғлик гарови!
1581
Спортни оммалаштириб, соғлом муҳитни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамда Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан божхоначилар ўртасида “мини-футбол” мусобақаси ташкил қилинди.
Спорт – соғлик гарови!

Ўтказилган мусобақада Фарғона, Андижон ва Наманган вилоят божхона бошқармалари ходимлари иштирок этишди. Мусобақани Наманган вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Б.Караманов тантанали равишда очиб берди.

Очилиш маросимидан сўнг иштирокчилар бирин-кетин майдонга тушиб ўз маҳоратларини кўрсатдилар. Муросасиз кечган бахслар натижасига кўра, Фарғона ҳамда Наманган вилоят божхона бошқармалари ғолиб деб топилиб республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Мусобақа сўнггида жамоалар шунингдек, фаол иштирокчилар “энг яхши ҳужумчи”, “энг яхши ҳимоячи”, “энг яхши ўйинчи” ва “энг яхши дарвозабон” номинациялари бўйича фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

9.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг