Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жўнатмалардаги психотроп таблеткалар ва наркотик моддалар ўз вақтида тўхтатиб қолинди
1811
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари хориждан юборилган айрим жўнатмаларда психотроп таблеткалар борлигини аниқлашди.
Жўнатмалардаги психотроп таблеткалар ва наркотик моддалар ўз вақтида тўхтатиб қолинди

Хусусан, фуқаро Ш.Х. номига хориждан юборилган почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилганда, божхона декларациясида кўрсатилмаган,  таркибида психотроп моддаси мавжуд бўлган салкам 70 дона “Dexamol”, "Ambiem",  "Lorivan" номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда фуқаро С.И. номига юборилган почта жўнатмасида ҳам таркибида психотроп моддаси мавжуд бўлган 130 дона "Acamol” ва  " Xanagis " номли дори воситалари борлиги маълум бўлди.

Фуқаро А.А. номига келган почта жўнатмаси ҳам текширилганида  жами 670 дона таркибида психотроп моддалари бўлган "Бротизолам Тева" ва  "Бондормин " номли дори воситалари борлиги фош бўлди.

Шунингдек, фуқаро К.Ш номига юборилган почта жўнатмаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганида оқ кристаллардан ташкил топган модда борлиги аниқланди.

Экспертиза хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган  ушбу кристаллар таркибида 1,84 грамм гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Амалдаги тартибларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни халқаро почта жўнатмалари орқали жўнатиш тақиқланганлигига қарамай, почта жўнатмалари орқали таркибида психотроп моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини ҳамда наркотик моддаларни жўнатиш ҳолатлари ҳамон учраяпти.

8.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг