Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экспортга расмийлаштирилган товарлар ўтган йилга нисбатан 40 млн. АҚШ долларига ортди
1344
Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланаётган юридик ҳамда жисмоний шахслар учун жорий қилинаётган кўпдан-кўп қулайликлар ортидан мамлакатимизнинг экспорт салохияти жадал суратлар билан ортиб бормоқда.
“Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экспортга расмийлаштирилган товарлар ўтган йилга нисбатан 40 млн. АҚШ долларига ортди

Сурхондарё вилояти Термиз туманида “Termez Kargo Centr” МЧЖ ҳудудида жойлашган “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ҳам экспортёрларимиз учун жаҳон стандартларига жавоб берувчи барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган.

Замонавий типдаги логистика марказида божхона расмийлаштируви билан боғлиқ ташкилотлар, банк, сертификация органлари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар 24 соат режимда иш олиб боришмоқда.

Умумий майдони 30,4 гектарни ташкил этувчи божхона терминалида халқаро автомобиллар учун тўхташ жойи бунёд этилган. Юк ташувчилар учун эса сифатли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.

Табиийки буларнинг бари Афғонистон Ислом Республикаси билан савдо иқтисодий муносабатларнинг мустаҳкамланишига, Ўзбекистоннинг эса экспорт салоҳияти ривожланишига хизмат қилади.

Бу ерда товарлар нафақат Афғонистонга, шунингдек, Покистон, Қозоғистон ва Россия давлатларига ҳам экспорт қилинмоқда. Уларнинг асосий қисмини эса  қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, озиқ-овқатлар, мева-сабзавотлар, тухум, асал, қандолат маҳсулотлари, МДФ ромлар ва бошқа маҳсулотлар ташкил қилади.

Экспорт  хажми жорий йилнинг ўтган даврида  салкам 85,2 млн. АҚШ долларига етди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40.4 млн. АҚШ долларига кўп демакдир.

Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, божхона тартиб тамойилларини  жахон стандартларига мослаштириш ва божхона процедураларини соддалаштириш юзасидан хам бир қанча ўзгаришлар жорий этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмурчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан божхона соҳасида Хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизими амалиётга жорий этилиб, товар ва транспорт воситалари учун ҳам божхона назоратида махсус йўлаклар жорий этилди.

Мазкур тизим ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун маъмурий тўсиқларни камайтиришга, божхона назорати хажмининг камайишига, сифатининг ошишига, ҳалол ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини рағбатлантиришга хизмат қилади.

Тадбиркорлар эндиликда Давлат божхона қўмитасининг сайтига кириб,  ўзларига тегишли божхона юк декларациясининг мақоми ҳамда унинг қайси йўлакка жойлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида олишлари мумкин.

Бу ҳам мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш йўналишидаги муҳим янгилик ҳисобланади.

7.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг