Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2019 йил 1 августдаги 641-сон қарорига биноан импорт дори воситалари (дори субстанциялари бундан мустасно) ва тиббиёт буюмларини «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштиришда божхона расмийлаштируви учун йиғимнинг 1,0 фоизи мазкур жамғарма ҳисобига ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 31 июлдаги ПҚ-4410-сон қарори билан 2019-2020 йилларда қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Дастурга кўра, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖга 2019 йил 1 ноябрга қадар импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги техникалари турлари ва миқдорларини чуқур таҳлил қилган ҳолда божхона тарифларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш юклатилди.
7.08.2019