Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институти курсантларни озиқ-овқат билан таъминлашни ташкил қилиш бўйича тендер эълон қилади
1360
Тендерда Аутсорсинг бўйича умумий овқатланиш соҳасида камида уч йил фаолият олиб борган юридик шахслар (Ўзбекистон Республикаси резидентлари) қатнашиши мумкин.
  1. Буюртмачининг (тендер комиссияси) номи ва манзили:

«Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти»

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Козиробод 2-тор кўчаси, 118-уй.

Тел.: (+998 71) 2274656, факс: (+99871) 245-10-51.

E-mail: ohbi@customs.uz.

  1. Тендер предмети: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти курсантларининг овқатланиш тизимини Аутсорсинг шартларида ташкил этиш.
  2. Тендернинг чекланган нархи: 3000 000 000 cўм 2019-2020 ўқув йили учун.
  3. Тендер савдолари бўлиб ўтадиган манзил ва жойи: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Қозиробод 2-тор кўчаси, 118-уй, Божхона институтида.
  4. Тендер иштирокчиларини малакавий танлов жараёнида танловда иштирок этишга қуйидаги ташкилотларга рухсат берилади:
  • Белгиланган муддатда малакавий танловга зарур бўлган хужжатлар тўпламини тақдим этганлар;
  • Қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик даврида бўлмаган;
  • “Буюртмачи” билан судда ҳамда виждонсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритилмаган бўлса;
  • умумий овқатланиш соҳасида камида уч йил фаолият олиб борган;
  • аутсорсинг хизмати бўйича камида бир ойлик шартнома суммасига тенг айланма маблағларга эга бўлган;
  • молиявий аҳволи барқарорлиги, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлмаган;
  • стационар ва дала шароитида аутсорсинг хизматини кўрсатиш учун етарли моддий-техника ва логистика базасига эга бўлган;
  • ўзининг штат бирлигида етарли даражада тажриба ва малакага эга бўлмаган ходимлар (овқатланиш соҳасида камида 3 йил бўлган).
  1. Тўлов шартлари ҳамда тендер хужжатларини расмийлаштириш юзасидан маълумотлар тендер хужжатларида кўрсатилган.
  2. Тендер таклифларини расмийлаштириш шакллари (тендер таклиф кафолати) тендер ҳужжатларида кўрсатилган.
  3. Жавобгар шахс: Қурбанов Фуркат Хусанович, лавозими: Моддий-техник таъминоти ва капитал таъмирлаш бўлими инспектори. Тел.: (+99871) 227-46-56 (ички.: 42-82); E-mail: furikdjan@gmail.com.
  4. Тендер савдолари бўйича тижорат таклифлари Тошкент вақти билан 17:00га қадар қабул қилинади, таклифларни қабул қилиш манзили Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Козиробод 2-тор кўчаси, 118-уй.. Тендер савдолари бўйича тижорат таклифларни қабул қилиш якуний муддати, Биржа электрон савдолари dxarid.uzex.uz порталида тендер савдоларига эълон қилингандан сўнг 30 кун.
  5. Тендер савдолари бўйича тендер хужжатлари бўйича тўлиқ талаблар Биржа электрон савдолари dxarid.uzex.uz порталидаги эълонда кўрсатилган.

7.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг