Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мулоқот ва муомала маданияти
2197
Инсонларнинг сурат ва шакллари гўзал қилиб яратилган. Бу ҳикмат уларнинг муомаласи ҳам гўзал бўлишини тақозо қилади. Инсон сурат ва сийратини, ички дунёсини чиройли қилгани сайин комиллик даражасига яқинлашаверади.
Мулоқот ва муомала маданияти

Божхона органлари ходимларинг муомала маданиятини янада яхшилаш мақсадидаТошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан “Божхона органлари ходимларининг фуқаролар ва  ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан муносабатларда муомала маданиятини юксалтириш” мавзусида ижодий учрашув ташкил этилди.

Учрашувга Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги “маънавият тарғиботчиси”, таълим муассасаси бош методисти шоир Насриддин Ботиров ҳамда бошқарма шахсий таркиби таклиф этилди.

Йиғилишни Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қахрамон Умаров очиб, кун тартибидаги масала юзасидан Кадрлар бўлими бошлиғи Сардор Даминовга сўз берди. Сардор Даминов “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органи ходимининг одоб-ахлоқ қоидалари”да қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, ватанпарварлик, фидойилик, ташаббускорлик, адолат, ҳалоллик ва холислик, давлат ва жамият манфаатларига содиқлик, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, қатъиятлилик, самимийлик, тўғрисўзлик ва талабчанлик, қийинчиликларга бардошли бўлиш, хизматда ва хизматдан ташқари вақтларда ўзини муносиб тутиш, белгиланган шаклдаги кийим-бош кийиш қоидаларига риоя этиш, доимо озода ва тартибли бўлиш, танқид ва танбеҳларни тўғри қабул қилиш, хато ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш, божхона органлари обрўси ва равнақи учун жонкуяр бўлиш асосий вазифалар эканини таъкидлади.

Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги “маънавият тарғиботчиси”, таълим муассасаси бош методисти шоир Насриддин Ботиров сўзга чиқиб, одоб-ахлоқ қоидаларида  ҳар бир ходимнинг ўз виждони, ота-онаси, оиласи, ҳамкасблари, божхона хизмати, умуман олганда Ватани олдидаги масъулияти аниқ ва равшан кўрсатиб берилганини, Божхона ходимининг касб ахлоқи ходимдан хизмат вақтида намунали хулқ-атвор ва одоб соҳиби бўлишни талаб қилади ҳамда уни доимо ўз устида ишлаб, камолотга эришиши лозимлигини таъкидлади.

Тадбир сўнггида Қаҳрамон Умаров юртимизда демократиянинг умуминсоний тамойилларига риоя қилинишини таъминланиши, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият сифатида қабул қилинишига алоҳида тўхталди. Бу ҳолат бугунги Ўзбекистон олиб бораётган сиёсатнинг асосий моҳиятини намоён қилиб, унинг инсонпарвар сиёсат эканлигини кўрсатишини айтиб ўтди.

6.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг