Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Психотроп дори воситаларини ноқонуний олиб ўтишга уринишга ўз вақтида чек қўйилди
1285
Божхоначилар томонидан мамлакатимизда муомаласи чекланган дори воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Психотроп дори воситаларини ноқонуний олиб ўтишга уринишга ўз вақтида чек қўйилди

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакатдан кириб келаётган фуқаро М.Г.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда текширувдан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасидан божхона ходимларидан сир тутилган “Сомнол” номли 20 дона психотроп таблетка борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда қўшни мамлакатдан кириб келаётган фуқаро Ш.М. белгиланган тартибда холислар иштирокида текширувдан ўтказилди.

Текширув жараёнида ушбу шахснинг чўнтакларида декларацияда кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган “Феназепам” номли 50 дона таблеткалар борлиги фош бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширувлар олиб борилмоқда.

5.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг