Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
1517
Божхоначилар томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди.
Гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхон қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Қарши шаҳрида фуқаро С. А. икки дона гугурт қутисида жойланган 6,3 грамм марихуанна гиёҳвандлик воситасини 300 минг сўмга пуллаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинади.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, Косон туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ю. Ю.нинг яшаш хонадони кўздан ҳам холислар иштирокида кечирилди. Натижада, ушбу шахс ўз хонадонида 2 дона қоғозга ўралган ҳолатда марихуана гиёҳвандлик воситасини ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги фош этилди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. 

5.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг