Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширинча олиб кирилаётган заргарлик буюмлари фош бўлди
1208
Божхоначилар томонидан заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга бўлган уринишлар ўз вақтида фош этилмоқда.
Яширинча олиб кирилаётган заргарлик буюмлари  фош бўлди

Жумладан, “Тошкент” халқаро аэропортида кумушдан ясалган узукларни мамлакатимизга яширинча олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди.

Хориждан учиб келган фуқаро Р.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.

Натижада, унинг қўл сумкасида божхона назоратидан яширилган ва жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган 514 грамм кумушдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

5.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг