Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Машинадан гиёҳвандлик моддаси топилди
1219
Мамлакатимизда гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний фаолиятига қарши курашишда тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, айрим кишилар била туриб "оғу" гирдобидан қутулишни исташмаяпти.
Машинадан гиёҳвандлик моддаси топилди

Мисол учун, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши кураш бўлими ходимлари томонидан Чироқчи туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Нексия” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда текширилди. Натижада, ушбу автотранспорт воситасида йўловчи сифатида кетаётган фуқаро Г. З.га тегишли спорт сумкаси ичидан 154,2 грамм қуритилган гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Шундан сўнг ушбу фуқаронинг кўрсатмалари асосида тадбир давом эттирилиб, Чироқчи туманида яшовчи фуқаро Х.Б.га тегишли “LADA LARGUS” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, автомашина ҳайдовчиси ўриндиғи остидан 2 дона 1000 сўмлик купюраларга ўралган 4,2 грамм гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Экспертиза хулосаларига кўра, фуқаролар Г. З ва Х. Б.лардан ашёвий далил сифатида олинган қуруқ ҳолатдаги моддалар жами 158,4 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

5.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг