Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Термизда «Темур тузуклари билимдони» вилоят босқичига саралаш бўлиб ўтди
1367
Қоидалар узоқ йиллар давомида пайдо бўлади, борган сари улар такомиллашади. Уларни одамлар қомус, тузук, тўра, низом, ясо, шариат, асосий қонун, конституция ва бошқа сўзлар билан ифодалайдилар. Бу тартиб-қоидаларнинг вужудга келиши узоқ тарихий тараққиётнинг маҳсулидир.
Термизда «Темур тузуклари билимдони» вилоят босқичига саралаш бўлиб ўтди

Шундай манбалардан бири “Темур тузуклари”дир. «Темур тузуклари»да давлат тузилишининг асосий бўғинлари, уларнинг вазифалари, вазирлар фаолияти, турли хил ижтимоий гуруҳлар, табақаларга муносабат, кўшин тузилиши, молия ва солиқ сиёсати, мулкий муносабатлар ҳамда шу сингари долзарб масалалар, уларни ҳал этиш йуллари аниқ равшан ифодаланган. 2018 йил 28 ноябрь куни Қуролли Кучлар академиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик руҳини шакллантириш масаласига алоҳида эътибор қаратган эди. Айтишимиз мумкинки, “Темур тузуклари” ёш ҳарбий ҳизматчилар учун дастурул амал вазифасини ўташи шубҳасиз.

Шу мақсадда, ўтказиб келинаётган “Темур тузуклари билимдони” танловининг навбатдаги саралаш босқичи Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида бўлиб ўтди. Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва божхона бошқармасининг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида тест синовлари асосида ўтказилган саралашда божхона ходими Расулов Шерзод энг юқори баллни тўплаган ҳолда вилоят босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Бу каби ўтказиб келинаётган танловлар ва мусобақалар ёш ҳарбий химатчиларни янада етук кадрлар бўлиб етишишига хизмат қилади десак муболаға бўлмайди.

5.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг