Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гугурт қутисидаги марихуана тўхтатиб қолинди
1180
Божхоначилар томонидан гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Гугурт қутисидаги марихуана тўхтатиб қолинди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси  “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро С.С.нинг юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида 1 дона гугурт қутисига яширилган 0,39 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

5.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг