Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ноқонуний “дорифурушларнинг” фаолиятига чек қўйилди
1366
Мамлакатимизга сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уринишларга божхоначилар томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Ноқонуний “дорифурушларнинг” фаолиятига чек қўйилди

“Тошкент” халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаролар М.М., А.А. ва П.Д юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Текширув жараёнида ушбу шахсларнинг юклари орасидан божхона назоратига тақдим қилинмаган ва жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган жами 772 дона “Montalin” ҳамда “Samyun Wan” номли сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ишлари давом этмоқда.

5.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг