Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркор - иқтисодиёт таянчи
1482
Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида тизимли равишда ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.
Тадбиркор - иқтисодиёт таянчи

Биргина божхона соҳасида рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида сўз борганда божхона расмийлаштируви жараёнида хавфни бошқариш тизимини қўлланилиши, юридик шахслар учун ваколатли иқтисодий оператор институтини жорий этилиши каби қулайликларни айтиб ўтиш лозим.

Албатта, бу каби ўзгаришларни кенг омма эътиборига етказиш, янги қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни барча  тадбиркорлик субъектлари томонидан бир хил талқин этилишини таъминлаш муҳим вазифа ҳисобланади. Шу боисдан Навоий вилоят божхона бошқармаси ва адлия бошқармалари ҳамкорлигида тадбиркорлар учун давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, тижорат банклари, солиқ идоралари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

  Дастлаб, тадбиркорларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2019 йил 2 майда рўйхатдан ўтган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 2436-9-сонли йўриқнома мазмун-моҳияти тушунтирилди.

  Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5755-сон Фармони билан қонунчиликда рўй берган ўзгаришлар тўғрисида масъул ходимлар томонидан батафсил маълумот берилиб, Фармонга асосан асбест, кўмир, ёғоч ва тахта маҳсулотлари, углеводород хом ашёсига, шунингдек соя уруғи, кунгабоқар ва кунжут уруғи, ёғ мой хом ашёси, шакар хом ашёси каби товарлар импортида қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар 2019 йилнинг 1 октябридан эътиборан бекор бўлиши алоҳида қайд этилди.

  Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга соҳа мутахассислари томонидан тушунтиришлар берилди.

3.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг