Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тамаки қутисига яширилган оғу
1786
Гиёҳванд ва психотроп моддаларни ноқонуний олиб ўтиш ҳолатларини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларга қарамай, бу каби салбий ҳаракатлар ҳамон кузатилаётгани ачинарлидир.
Тамаки қутисига яширилган оғу

Жумладан, “Ғишткўприк” чегара божхона постига қўшни давлатдан пиёда ҳолда кириб келган фуқаро К.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначиларда бежиз шубҳа уйғотмаган экан.

Ушбу фуқаро холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, эгнидаги кийимларининг  чўнтагидаги тамаки қутисида 50 дона  “Трамадол” номли таблеткалар борлиги маълум бўлди.

Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда. Самарқанд вилояти божхона бошқармаси “Жартепа” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро М.Ж. белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Текширув давомида ушбу шахснинг юклари орасида божхона юк декларациясида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 40 дона “Трамадол” таблеткалари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

3.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг