Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кумушни ноқонуний пуллаш насиб этмади
1278
Божхоначилар томонидан заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Кумушни ноқонуний пуллаш насиб этмади

Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида  фуқаро Н.П. тўхтатилиб, унинг юклари кўздан кечирилганида, ушбу шахс тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий оғирлиги 624,4 граммни ташкил этувчи, жами 130 дона кумуш тақинчоқларни юртимизга ноқонуний олиб киришга уринганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

1.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг