Куни кеча “Олот” чегара божхона пости орқали ноқонуний товарларини олиб киришга бўлган уринишга ўз вақтида чек қўйилди.
Унда божхона ходимлари қўшни давлатдан кириб келган фуқаро А.К. бошқарувидаги юк автомашинасини кўздан кечираётганда юкларнинг тасвирини постда ўрнатилган инспекцион кўрик мажмуаси орқали аниқ ўрганишнинг имкони бўлмади.
Натижада мазкур юк автомашинаси божхона кўригидан ўтказилди ва унда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 21,6 миллион сўмлик 36 дона “Гўшт қиймалагич” товарлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
1.08.2019