Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қинғир режа қимматга тушди
1407
Божхона ходимлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Қинғир режа қимматга тушди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида сақланаётган товарлар ҳужжатларда кўрсатилган товарлар билан мутаносиблиги текширилди.

Текширув жараёнида хориждан пойтахтимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган контейнерларнинг биридаги
34 985 дона умумий қиймати 1,4 миллиард сўмлик “ўт ўчиргич мосламаси қисмлари”га кўрсатилган ташқи иқтисодий товар номенклатура кодлари нотўғри киритилгани аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда “Арк-булоқ” божхона постида хориждан келтирилган товарлар белгиланган тартибда текширувдан ўтказилди.

Натижада, хориждан пойтахтимиздаги масъулияти чекланган жамиятларнинг бирини номига олиб келинган қурилиш товарларининг ҳужжатларда қиймати 761 941 АҚШ долларига кам кўрсатилгани фош этилди.

Шу тариқа қонунбузардан 2 миллиард сўм божхона тўловлари ундириладиган бўлди.

Айни пайтда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

31.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг