Бошқарма бошлиғи О.Хожиматов бошчилигида ўтказилган тадбирда Наманган давлат университети маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи И.Атамирзаев ҳамда бошқарма шахсий таркиби иштирок этди.
Семинарда сўзга чиққан Наманган давлат университети маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи И.Атамирзаев одоб-ахлоқ нормаларининг шаклланиш тарихи ва шарқ маданияти тўғрисида тарихий мисоллар билан маъруза қилди. Шундан сўнг бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳи вакили Ҳ.Ҳасанов сўзга чиқиб, “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари”да белгиланган талаб ва мажбуриятлари тўғрисида тўхталиб, уларга риоя қилиш ҳар бир божхона ходимининг бурчи эканлигини таъкидлаб ўтди.
Семинар сўнгида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоблар олишди.
31.07.2019