Давлатимиз раҳбари аскарлар ҳарбий қасамёд қилишдан олдин албатта Ўзбекистон тарихи ва “Темур тузуклари” фанидан синов топшириши кераклигини таъкидлаб, илғор ҳарбий қисмларга улуғ саркардаларимизнинг номини бериш, моҳир лашкарбоши боболаримиз ҳақида илмий тадқиқотлар, бадиий китоблар, кинолар яратишга кўрсатма берган.
Берилган топшириқлар ижроси юзасидан Самарқанд вилояти божхона бошқармасида 19 нафар ўттиз ёшгача бўлган ёш божхоначилар иштирокида “Темур тузуклари билимдони” танловининг саралаш босқичи ўтказилди.
Танловдан кўзланган асосий мақсад ёш божхоначилар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш, китоб мутолааси борасида кўникма ҳосил қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда буюк саркарда Амир Темур ва темурийлар тарихини чуқур ўрганиш, халқимизга хос бунёдкорлик, ватанпарварлик, ҳалоллик, фидоийлик сингари эзгу ғояларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилишдан иборатдир.
Танлов иштирокчиларининг билим даражаси тест синовлари орқали баҳолаб борилди. Танлов якунига кўра Рўзиқулов Ғанишер биринчи ўринни қўлга киритди ва вилоят босқичига йўлланма олди.
31.07.2019