Одам савдоси – хусусиятига кўра, шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр қимматига қаратилган жиноятлардан бири бўлиб, халқаро уюшган жиноятчиликнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Бу борада юртимизда қатор қонун ва қонун ости хужжатлари қабул қилинган. Жумладан, 2008 йил 17 апрелдаги Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, 2008 йил 8 июлда “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарорини мисол қилсак бўлади. Унга асосан республикамизда одам савдосига қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия ташкил этилиб, ўз фаолиятини олиб бормоқда. Идоралараро комиссиянинг асосий вазифаларидан бири бу – давлат органларини одам савдосига қарши курашиш йўналишидаги фаолиятини бирлаштириш ҳисобланади.
Жумладан, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси одам савдосига қарши курашиш фаолиятини амалга оширувчи давлат органлари ҳисобланади.
Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий божхона бошқармалари бу турдаги жиноятчиликка қарши курашишда олдинги ўринларда туради. Шу каби жиноятларнинг олдини олиш мақсадида божхона органлари томонидан турли тадбирлар, давра суҳбатлари ҳамда хорижий давлатга ишлаш мақсадида чиқиб кетаётган фуқаролар билан тегишли идора ва вазирликларнинг масъул ходимлари ҳамкорликда профилактик тадбирлар ўтказиб, хорижий давлатда ишлашнинг қонуний асослари тўғрисида жойларда давра суҳбатлари ўтказилиб тушунтиришлар бериб келинмоқда.
Хусусан, 2019 йил 30 июль куни “Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни” муносабати билан вилоят ички ишлар бошқармаси, Ташқи меҳнат миграция агентлиги, Ёшлар иттифоқи, Истиқболли авлод нодавлат нотижорат ташкилоти, вилоят телевидениеси билан ҳамкорликда Сирдарё туманидаги Қозоғистон Республикасини Ўзбекистон Республикаси билан боғлаб турувчи “Сирдарё” чегара божхона постида чет давлатларга ишлаш мақсадида чиқиб кетаётган фуқаролар билан якка тартибда суҳбат олиб борилди. Суҳбат жараёнида фуқароларга чет давлатда ишлашнинг қонуний асослари ҳақида тушунчалар берилиб одам савдосига қарши курашиш борасида фуқароларга давлат органлари ва “Истиқболли авлод” ташкилоти томонидан тайёрланган ишонч номерлари акс эттирилган буклетлар тарқатилди.
Шунингдек, фуқароларга одам савдоси қурбонига айланган шахслар ёки чет давлатларда ишлаб, мажбурий мехнатга жалб қилинган юртимизга қайта олмаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳақида маълумотларга эга бўлса, “Истиқболли авлод” нодавлат нотижорат ташкилотининг (+99895) 290-94-94 ишонч телефонларига ҳамда Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ёки Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг (67) 227-89-45 рақамли ишонч телефонига хабар беришлари мумкинлиги ва мурожаатлар анонимлиги кафолатланиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
29.07.2019