Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан ушбу постга қўшни давлатдан пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Э.П.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Текширув жараёнида фуқаронинг юклари орасидан оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган умумий қиймати 6,5 миллион сўмлик 4 дона уяли телефонлар яширилганлиги ва ноқонуний олиб ўтишга уринилганлиги аниқланди.
Шунингдек, Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Ғишткўприк” чегара божхона пости олдида фуқаро К.А. тезкор кузатувга олинди ва ўзига тегишли уяли телефонларни қўшни мамлакатдан ўтаётганлардан йиғиб олаётганида қўлга олинди.
Ашёвий далил сифатида умумий қиймати 12 миллион сўмлик 24 дона телефонлар олиб қўйилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
30.07.2019