Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўзаро манфаатли ҳамкорлик
1932
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4300-сонли қарори ҳамда соҳага доир бошқа меъёрий ҳужжатлар талаблари бажарилишини таъминлаш, шу жумладан Сирдарё вилояти иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш мақсадида вилоят ҳокимлиги ҳамда мутасадди идора-ташкилотлар билан ҳамкорликда қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Ўзаро манфаатли ҳамкорлик

Яқинда Сирдарё вилоят ҳокимлиги ва вилоят божхона бошқармаси ташаббуси билан божхона бошқармасининг катта мажлислар залида Сирдарё вилояти ва Белорусия давлати Брест вилоятининг мутасадди идора-ташкилотлари ҳамда ишбилармон-тадбиркорлари иштирокида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида бизнес-форум ташкил этилди.

Бизнес-форум давомида масъул ходимлар томонидан ҳар иккала ҳудуднинг (Сирдарё вилояти ва Брест вилоятининг) географик жойлашуви, ижтимоий-иқтисодий имкониятлари, иқтисодий ихтисослашуви ва тадбиркорларни ўзаро ҳамкорлик давомида қизиқтирувчи (видеоролик, кўргазмали ва тарқатма) материаллар намойиш этилди.

Шунингдек, Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва божхона бошқармасининг масъул ходимлари томонидан мамлакатимизда хорижий инвесторларга яратилган кенг қулайликлар, божхона ва солиқ имтиёзлари бўйича атрофлича тушунтиришлар берилди.

Очиқ, ўзаро танишув ва мулоқот руҳида ўтган тадбир давомида ҳудудларнинг ишбилармонлари энергетика, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва ўзаро манфаатли савдо йўналишларида бир қатор келишувларга эришишди.

Тадбир якунида ҳамкорликда амалга ошириладиган вазифалар бўйича иккитомонлама меморандум имзоланиб, манфаатли ҳамкорликнинг шартлари белгилаб олинди.

30.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг