Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда халқ мурожаатлари тингланмоқда!
1383
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг муҳим устувор вазифалари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳар бир маърузаларида халқ билан узлуксиз мулоқот ва инсон манфаатлари учун хизмат қилиш, барча даражадаги раҳбарлар учун нафақат мажбурият, балки ҳаётий тамойилга айланиши, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотлар ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тинглаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, орзу истакларини рўёбга чиқариш учун шароит яратиш фаолиятимизнинг муҳим ва ажралмас қисми бўлиб қолиши бот-бот таъкидлаб ўтилмоқда. Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам халқ фикрига қулоқ солмоқдалар.
Андижонда халқ мурожаатлари тингланмоқда!

 Эндиликда фуқароларга янада яқин бўлиш, уларнинг муаммоларини жойларнинг ўзида эшитиш ва унга ечим топиш мақсадида, вилоятнинг ҳар бир шаҳар ва туманларида режа асосида вилоят халқ қабулхонаси вакиллари билан ҳамкорликда халқ қабуллари ташкил этилмоқда.

Ташкил этилаётган халқ қабули жараёнларида, фуқароларга божхона соҳасига доир қабул қилинаётган Фармон ва Қарорлар мазмун моҳияти тушунтириб ўтилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 27 июни санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, шунингдек кўплаб келиб тушаётган мурожаатлардан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 октябрдаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги  828-сонли қарори талаблари батафсил тушунтирилди.

Бир сўз билан айтганда, жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма, электрон ва оғзаки мурожаатларини ўз вақтида ва адолатли кўриб чиқиш, фуқаролар билан ишлашни тизимли ташкил этиш, ҳалқ қабули жараёнида юксак маданиятли муомалада бўлиш, уларнинг сўровларига ҳурмат билан муносабат билдириш лозимлиги, халқни рози қилиш давлат ташкилотлари билан бир қаторда божхоначилар олдида турган энг муҳим вазифалардан биридир.

 

30.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг