Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Марғилон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро И.Р.га тегишли яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу шахснинг хонадонидан 1233 дона психотроп таблеткалар ва бошқа дори воситалари борлиги маълум бўлди.
Таъкидлаш жоизки, қонунчилигимизда эса бундай ноқонуний ҳаракатлар учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) ва 276-моддаси (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар”)да қайд этилган жазо чоралари кўрилиши белгилаб қуйилган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмокда.
30.07.2019