Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Одам савдоси – давр муаммоси
1327
XXI аср тараққиёт асри бўлиш билан бир қаторда, айрим жиддий глобал муаммолари билан башариятни хавотирга солаётгани ҳам сир эмас. Уларни юксак ақл-идрок, аниқ ва чуқур ўйланган амалий чора-тадбирлар, таклиф ва ташаббуслар орқали ҳал этиш бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти олдида турган энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Одам савдоси – давр муаммоси

Инсоният тарихидаги энг мудҳиш қуллик тушунчаси ўтган асрда қолиб кетгани йўқ, у ҳамон турли шакл-шамойилда давом этмоқда. Энди кимнингдир қўлига кишан солиб, елкасига қамчи билан уриш шарт эмас. “Замонавий” қулларни зўравонлик билан оғир шароитларда ишлашга мажбур қилинмоқда.

Божхона органлари ходимлари томонидан ҳам одам савдоси иллатига қарши курашиш йўлида бир қатор тадбирлар тизимли равишда амалга оширилмоқда. Ана шундай тадбирларнинг бир нечтаси “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Бекобод ҳудудида жойлашган чегара божхона постларида ташкил этилди.

Мазкур тадбирнинг биринчи манзили “Ойбек” чегара божхона пости бўлди. Тадбир давомида хорижга кетаётган йўловчилар билан яккама якка суҳбатлашиб, уларнинг сафар мақсади, кўзлаган манзилларида ишлаш ва яшаш шароитларининг нечоғлик кафолатланганлиги,  божхона қонунчилигидан хабардорлик даражаси бўйича, ҳамда одам савдоси   жинояти ва унинг оқибатлари ҳақида тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга фуқароларга “Истиқболли авлод” ташкилотининг флаерлари тарқатилди.

Сўнгра, “Фарҳод” чегара божхона постига йўл олинди. Ушбу пост орқали харакатланаётган фуқароларга Одам савдоси иллатининг оқибатлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Якуний манзил “Бекобод Авто” чегара божхона постида бўлди. Тадбирда ушбу пост орқали ҳаракатланаётган фуқаролар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Миллат генофондини бузадиган бу жиноий бизнес даромад манбаи бўйича гиёҳванд моддалар ва қурол савдосидан кейин учинчи ўринда бориши ҳақида тушунтиришлар берилди.

Барча учрашувларда фуқаролар одам савдоси билан боғлиқ муаммоларга дуч келса, “Истиқболли авлод” ташкилотининг (+99895) 143-94-94, Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ва Тошкент вилояти божхона бошқармасининг (371) 235-07-61 рақамли ишонч телефонларига хабар беришлари мумкинлиги ва мурожаатлар анонимлиги кафолатланишига эса алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

30.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг