Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Термизда Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда профилактик тадбир бўлиб ўтди
1507
Юртимизда, иқтисодиётни янада ўстириш, халқ фаровонлигини ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги стратегик вазифаларни ҳал этиш коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича янги тизимли чоралар ишлаб чиқилмоқда.
Термизда Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда профилактик тадбир бўлиб ўтди

Шу мақсадда давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 27 май кунидаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармоннинг мазмун моҳиятини ва аҳамиятини кенг оммага тарғиб қилишда ҳуқуқ тартибот идоралари ҳамкорлиги катта аҳамиятга эга.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида бўлиб ўтган тадбирда ҳам ҳамкорлик масалалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони моҳияти кенг ёритилди. Унда, божхона бошқармаси ва адлия бошқармаси ходимлари иштирок этишди. Учрашув қизғин тарзда бўлиб ўтди. Ходимлар, мазкур қонун ҳужжатини тарғиботи юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ва уларнинг муддатлари юзасидан ҳам фикрлашдилар.

Айтишимиз мумкинки, ҳуқуқ тартибот идораларининг ўзаро ҳамкорликдаги чора-тадбирлари коррупция иллатига қарши курашишда самарали натижаларга эришишда муҳим аҳамият касб этади.

29.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг