Шу боисдан ҳам асарнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаш, унда баён этилган пурмаъно ҳикматларни барча ҳарбий ҳизматчилар орасида тарғиб қилиш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудларида Ёшлар Иттифоқининг ҳудудий кенгашлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда “Темур тузуклари билимдони” танлови ўтказилмоқда.
Навоий вилояти божхона бошқармасида ҳам ушбу танловнинг 1-босқичи ўтказилиб, унда 30 ёшгача бўлган ходимлар иштирок этдилар. Танловда ходимлар тест саволлари орқали “Темур тузуклари” асарига бўйича билимларини синовдан ўтказдилар. Тест синови якунларига кўра ғолиблар аниқланиб, улар танловнинг иккинчи босқичида иштирок этиш имконига эга бўлдилар.
Танловнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 15-25 август кунлари вилоят миқёсида, учинчи босқичи эса сентябрь ойининг биринчи ўн кунлигида республика миқёсида ўтказилиши режалаштирилган.
29.07.2019