Куни кеча “Олот” чегара божхона постида ҳам катта миқдордаги товар кодларини ўзгартириш ва уларни юк кузатув ҳужжатларида кўрсатмаслик асосида фойда кўришга уриниш ҳолати қайд этилди.
Қўшни давлатдан юртимизга кириб келган юк автомашинаси тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, автомашинада юк кузатув хужжатларида бўлмаган ҳамда ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган товарлар мавжудлиги аниқланди.
Текширув давомида умумий қиймати 1 070 400 000 сўмлик кийим-кечаклар ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
29.07.2019